19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.
Урбанист Искандар Солиев Республика болалар кутубхонаси ёнидаги чорраҳани реконструкция қилиш концептини таклиф этди. «Аввал пиёдаларга, кейин велосипед ва самокатлар, сўнгра автомобилларга устуворлик берилади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак», — деди у. Ҳозир чорраҳада машиналар гавжум.
Ўзбекистонда болалар муассасалари яқинида хавфсиз кўчалар яратиш маданияти мавжуд эмас. Юзлаб одамлар ҳафталаб президент иштирокида очилган Республика болалар кутубхонаси яқинидаги ҳудудни ободонлаштирди, бироқ яқин атрофдаги кўчалар ва чорраҳани тартибга келтиришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмади.
Республика болалар кутубхонасига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев болалар билан китобхонликнинг афзалликлари, замонавий телефонларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гаплашди.
Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди. Кутубхона ўз эшикларини 31 август куни очади.
31 август куни Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасининг реставрациядан чиққан тарихий биноси очилади, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари очиқ эшиклар кунига таклиф этилди. Китоб фонди 21 минг жилд билан тўлдирилди, кутубхонада коворкинг майдони ва рақамли контент билан ишлаш студияси пайдо бўлди.
Тошкентда ёз фаслига режалаштирилган Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди. Бу мураккаб реставрация ишлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, «жамоат майдонининг муносиб намунаси» бўлиши ваъда қилинган кутубхона олдида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги Республика болалар кутубхонаси реконструкциядан сўнг баҳор охиригача очилиши режа қилинмоқда. «Биз ҳамма учун очиқ бўлган замонавий, қулай ҳудуд яратяпмиз. Одамлар бу маконни ўзларига мослаштиришларини хоҳлаймиз», — дея таъкидлади Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг